Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Осиё чемпионати полвонларимиз учун омадли ўтмоқда
12:07 / 2025-06-21

Вьетнамда бўлиб ўтаётган U–23 ёш тоифасидаги спорт курашлари бўйича Осиё чемпионатида эркин ва аёллар кураши бўйича баҳслар қизғин давом этмоқда.

Эркин кураш мусобақаларида юртимиз вакиллари муносиб натижалар қайд этишди. Хусусан, 57 килограммгача бўлган вазн тоифасида қатнашган Нодирбек Жуманазаров финалгача етиб бориб, кумуш медални қўлга киритди. Шунингдек, Бегижон Қўлдошев ва Отабек Назирбоев ҳам ўз вазн тоифаларида бронза медали билан тақдирландилар.

Аёллар ўртасидаги баҳсларда эса Сандугаш Жеинбоева бронза медалини қўлга киритиб, терма жамоамиз ҳисобига яна бир совринли ўринни қўшди.

Маълумот ўрнида: бунгача якунланган юнон-рум кураши мусобақаларида Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида фахрли учинчи ўринни эгаллаган эди.

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА