Қозоғистоннинг Остона шаҳрида ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ўтаётган Осиё чемпионатида Ўзбекистон делегацияси муваффақиятли иштирок этмоқда.
Куни кеча Осиё чемпионатининг ўсмирлар ўртасидаги баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси 4 та олтин, 7 та кумуш ва 11 та бронза жами 22 та медаль жамғарди. Бугун, 3 ноябрь куни чемпионатнинг ёшлар ўртасида финал баҳслари бўлиб ўтади.
Унда боксчиларимиздан 9 нафар қиз ва 7 ўғил бола ўз вазнида олтин медаллар учун курашади.
Қуйида финал жангларида рингга кўтариладиган чарм қўлқоп усталари билан танишасиз:
Қизлар:
-48 кг Гулсевар Ғаниева;
-52 кг Зилолаҳон Юсупова;
-54 кг Узукжамол Юнусова;
-57 кг Муштарийбону Иброҳимжонова;
-60 кг Одинахон Исмоилова;
-70 кг Ойша Тоирова;
-75 кг Санобар Бозорбоева;
-81 кг Олтиной Сотимбоева;
+81 кг Диёрахон Абдуманнопова.
Ўғил болалар:
-54 кг Самандар Олимов;
-60 кг Саят Илясов;
-67 кг Шавкатжон Болтаев;
-75 кг Фазлиддин Эркинбоев;
-80 кг Жавоҳир Умматалиев;
-86 кг Абдулазиз Абдураҳмонов;
+92 кг Шаҳзод Полвонов.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА