Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Осиё чемпионати олдидан матбуот анжумани ўтказилди
16:02 / 2022-01-22

Фоторепортаж

Пойтахтимиздаги “Hilton” меҳмонхонасида   22 ёшгача бўлган эркаклар ва аёллар ўртасидаги  бўлиб ўтадиган бокс бўйича Осиё чемпионати олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада қитъамизнинг 12 мамлакатидан 150 нафарга яқин боксчи совринли ўринлар учун кураш олиб боришади. Умумий ҳисобда эса айни пайтда 300 нафарга яқин хорижий меҳмонлар юртимизга етиб келишган.  

Матбуот анжуманида  Халқаро бокс ассоциацияси (IBA) президенти Умар Кремлёв, Осиё бокс конфедерацияси (ASBC) президенти Анас Алотаиба, Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов, терма жамоа вакиллари,  оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда делегация аъзолари томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб берди.  

Осиё чемпионатида  Ироқ, Иордания, Япония, Қирғизистон, Саудия Арабистони, Қувайт, Малайзия, Мўғулистон, Покистон, Шри-Ланка, Тожикистон ва Ўзбекистон   боксчилари рингга кўтарилади.  

Бугун пойтахтимиздаги “Универсал спорт саройи” да мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.  

Мусобақалар 29 январгача давом этади.

[gallery-5535]

Муҳаммад АМИН (сурат), ЎзА