Осиё чемпионати: икки сузувчимиз финал босқичига йўл олди
Филиппинда сув спорти турлари бўйича ўтаётган Осиё чемпионатининг эрталабки дастури якунига етди. Унда ҳамюртларимиз Егор Петряков ва Михаил Клешко иштирок этди.
Саралаш босқичида Егор Петряков 200 метр масофага комплекс сузишда 2.09.10 сония натижа қайд этган бўлса, 50 метр масофага чалқанча усулда сузишда Михаил Клешко 26.46 сония натижа кўрсатди ва финалга йўл олди.
Энди чемпионатнинг кечки дастурда яна бир вакилимиз Анастасия Зелинская 800 метрга эркин усулда сузишда рақобатлашади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА