Осиё чемпионати: 7 нафар боксчи қизимиз олтин медаль учун жанг қилади
Бокс бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати Қозоғистонда ўтаётганидан хабарингиз бор. Ушбу чемпионатнинг ёш қизлар тоифасида Ўзбекистон терма жамоасининг 7 нафар аъзоси финалга йўл олди.
Жумладан, Гулсевар Ғаниева, Зилолахон Юсупова, Узукжамол Юнусова, Муштарийбону Иброҳимжонова, Одинахон Исмоилова, Ойша Тоирова ҳамда Санобар Бозорбоева ўз вазн тоифаларида ярим финал босқичида ғалаба қозониб, олтин медаль учун кураш олиб борадиган бўлди.
Ярим финал босқичида имкониятни бой бериб қўйган Робияхон Бахтиёрова, Ситора Баҳодирова ва Айсенем Саруарова каби чарм қўлқоп усталари мамлакатимизга бронза медали билан қайтадиган бўлди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА