Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Осиё чемпионати: 33 нафар боксчимиз ярим финалда
09:41 / 2024-09-05

Бирлашган Араб Амирликларининг Алъ-Айн шаҳрида бокс бўйича қиз ва ўғил ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Куни кеча мазкур мусобақанинг чорак финал баҳслари ўз якунига етди. 1/4 финал босқичининг сўнгги кунида ўсмирлар тоифасида Муҳаммад Ризо Укимов, Беҳруз Қурбонов, Иброҳим Шокиржонов, Жаҳонгир Зайниддинов, Саидхўжа Саъдиллахўжаев, Суҳроб Раҳматуллаев, Жасурбек Усмонжонов, Диёрбек Муродиллоев, Асилбек Абдусамадов, Жаҳонгир Эргашев ва Ислам Салиҳов каби боксчиларимиз ўз вазн тоифаларида ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.   

Шу тариқа, қитъа биринчилигининг ярим финалига терма жамоамизнинг 33 нафари етиб келди. Аниқроқ айтадиган бўлсак, ўғил ўсмирларимиз 23 та, қизлар эса 10 та йўлланмага эга бўлишди

Бугун чемпионатнинг кичик ўсмирлар тоифасидаги ярим финал беллашувларида қуйидаги спортчиларимиз рингга кўтарилади:  

-33 кг: Аслбек Розўмбаев – Али Абдикамал (Қозоғистон);  

-35 кг: Яхё Комилов – Дилшод Сиджаев (Тожикистон);  

-37 кг: Камронбек Баҳодиров – Удай Сингҳ (Ҳиндистон);  

-40 кг: Жавлонбек Маҳаммадисақов – Бекхан Уразбай (Қозоғистон);  

-43 кг: Муҳаммадали Истамов – Муслим Паншер (Қирғизистон);  

-46 кг: Бекзодбек Равшанбеков – Эмир Мукҳит (Қозоғистон);  

-55 кг: Аҳмадхон Абдусатторов – Абдимансур Жаксилик (Қозоғистон);  

-58 кг: Абдувоҳид Абдумажидов – Наман Кумар (Ҳиндистон);  

-67 кг: Муҳаммадризо Ҳолдаров – Камил Шар (Қирғизистон);  

-70 кг: Аюбхон Муҳаммадалиев – Жаидееп Сингҳ (Ҳиндистон).  

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА