Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Осиё бокс конфедерациясига янги раҳбар сайланди
11:29 / 2022-03-16

Кеча Иордания пойтахти Аммон шаҳрида Осиё бокс конфедерацияси(ASBC)нинг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конгресси бўлиб ўтди.

Унда бир қатор масалалар, жумладан жорий йил Хитойда ўтадиган ёзги Осиё ўйинларида бокс спорт тури бўйича ўтадиган мусобақалар дастури, келажакда қитъа миқёсидаги чемпионатларга тайёргарлик жараёнлари кўриб чиқилди ҳамда ташкилотнинг янги президенти сайланди.

Бу ҳақда Халқаро бокс ассоциацияси сайти хабар тарқатди.

Хабарда айтилишича, Осиё бокс конфедерацияси(ASBC) президентлиги учун учта номзод – таиландлик  Пичаи Чунхаваджира, қатарлик Юсуф Ал Казим ҳамда Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов даъвогарлик қилишди.
Овоз бериш натижасига кўра, Таиланд вакили Пичаи Чунхаваджира тўрт йиллик муддатга Осиё бокс конфедерацияси президенти сифатида фаолият юритадиган бўлди.

Т. Рўзиев, ЎзА