Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Осиё армрестлинг усталари Самарқандда беллашмоқда
21:55 / 2022-04-27

ФОТОРЕПОРТАЖ

Самарқанд шаҳри спортнинг армрестлинг тури бўйича ХХ Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда.

Мусобақада юртимиз спортчилари билан бирга Қозоғистон, Қирғиз Республикаси, Тожикистон, Туркманистон, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон, Саудия Арабистони, Эрон, Ироқ, Филиппин, Корея Республикаси, Япониядан келган саккиз юз нафардан ортиқ спортчи иштирок этмоқда.

Мусобақанинг очилиш маросимида Самарқанд вилояти спортни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Рўзиев, Осиё армрестлинг федерацияси президенти Жээнбек Муҳамбетов, Ўзбекистон армрестлинг федерацияси президенти Авазбек Асадовлар сўзга чиқиб, мусобақа иштирокчиларига муваффақият тилади.

[gallery-6836]

- Армрестлинг спорт тури номи замонавий бўлса-да, қадимдан мавжуд бўлган спорт тури, - дейди Осиё армрестлинг федерацияси президенти Жээнбек Муҳамбетов. – Ушбу қадимий спорт тури бўйича Осиё чемпионати кўҳна Самарқандда ўтказилаётганидан барча иштирокчилар мамнун. Бу муқаддас тупроқда не-не буюк зотлар ўтган. Уларнинг руҳи қуввати билан мусобақада иштирок этаётган спортчилар ҳам юқори натижаларга эришади, албатта. Қитъамизда армрестлинг ривожланиб бормоқда. Дунё миқёсида ҳам қитъамиз вакили Қозоғистон терма жамоаси биринчи ўринда турганлиги сўзимизни исботлайди. Ўзбекистон ҳам дунё рейтингида кучли ўнликка кирган. Мамлакатда спортга қаратилаётган эътиборни яратилган шароитларда кўриб гувоҳи бўлаяпмиз. Ўйлайманки, бундан шароитлар, албатта, ўз самарасини бериб, юртингиз яқин йилларда бунданда юқори ўринларга кўтарилади.

Мусобақа регламентига мувофиқ, иштирокчилар белгиланган вазн тоифаларида ўзаро баҳслашади. Эътиборлиси, мазкур чемпионатда ўсмирлар, ёшлар, катталар, профессионал спортчилар, кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган спортчилар тоифалар бўйича баҳслашмоқда. Мусобақа 30 апрелгача давом этади.

Алишер ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА