English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Осиё Чемпионлар лигаси-2019нинг ҳал қилувчи учрашуви ўзбекистонлик ҳакамларга ишониб топширилди
13:46 / 2019-11-23

Япониянинг “Урава Ред Даймондс” ва Саудия Арабистонининг “Ал Ҳилол” клублари ўртасидаги жавоб учрашувини Анатолий Коваленко бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаришади


Япониянинг “Урава Ред Даймондс” ва Саудия Арабистонининг “Ал Ҳилол” клублари ўртасидаги жавоб учрашувини Анатолий Коваленко бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бошқаришади

Ўзбекистонлик мутахассислар - ҳакам, назоратчи ҳамда комиссарлар қитъа ва халқаро миқёсдаги турли нуфузли мусобақаларга мунтазам равишда таклиф этилаётганлиги, уларнинг аксариятида ҳал қилувчи учрашувларни бошқариш ҳамюртларимизга ишониб топширилаётганлиги қувонарли. Қитъамизнинг клублар миқёсидаги энг нуфузли мусобақаси – Осиё Чемпионлар лигасининг 2019 йилги мавсуми ҳам ниҳоясига етиш арафасида. Эртага, 24 ноябр куни Осиё Чемпионлар лигаси-2019 ғолиби номи маълум бўлади.

Хабарингиз бор, қитъа Чемпионлар лигаси финали уй-меҳмон тизимида ўтказиб келинади. Жорий йилги мусобақа финалига Япониянинг “Урава Ред Даймондс” ва Саудия Арабистонининг “Ал Ҳилол” клублари етиб келишди. 9 ноябр куни Саудия Арабистонида ўтган дастлабки ўйинда саудияликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишган эди. Эртага эса Японияда “Саитама” ўйингоҳида жавоб ўйини ўтказилади. 

ОФК мазкур ҳал қилувчи учрашувни бошқариб бориш вазифасини ўзбекистонлик ҳакамлар гуруҳига ишониб топширди. Бош ҳакам – Валентин Коваленко. Унга Андрей Цапенко, Тимур Гайнуллин, Азиз Асимов ҳамда Илгиз Танташев ёрдам беришади. Захира ҳаками – Руслан Серазитдинов.

Учрашувнинг назоратчиси ҳиндистонлик Сринивасан Суреш, комиссарлик масъулияти эса малайзиялик Моҳд Сайфиддин Бин Абу Бакарга юклатилган.