Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўсимликшуносликда халқаро тажриба алмашишнинг самараси (+видео)
16:11 / 2023-11-10

- 2021 йилда давлатимиз раҳбарининг “Республикада ўсимликлар карантини ва ҳимояси тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан ўсимликлар ҳимояси ва республикамиз яшил дунёсини сақлаш йўлида мутлақо янги бир тизим шакллантирилди. Ҳудудимизга чет давлатлардан кириб келаётган зарарли ва хавфли организмларга қарши курашда фитосанитария тадбирлари такомиллаштирилди, бободеҳқонларимиз томонидан етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг зараркунадаларга қарши ишончли қалқони яратилди.

- Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигида авваллари реестри юритиларди ва у фақат ваколатли органлар қўлида бўларди, - дейди Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги бошқарма бошлиғи Аброр Жўраев. - Фермер ва кластерлар Ўзбекистон ҳудудида қўлланиладиган препаратлар ҳақида маълумотларга эга эмасди. Ҳозир биз шу нарсани электронлаштирдик. Яъни, электрон платформа яратилди...  

Бугунги кунда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан халқаро ҳамкорликка катта аҳамият қаратилмоқда. Соҳа фаолияти билан танишув жараёнида агентликнинг марказий биолабораториясида қирғизистонлик делегация билан ўзаро тажриба алмашиш жараёни устидан чиқдик. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/2KvsF1vccFE" title="Ўсимликшуносликда халқаро тажриба алмашишнинг самараси" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Шунингдек, бугунги кунда Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (ГИЗ) лойиҳасининг техник кўмагида хорватиялик халқаро экспертлар билан биргаликда ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини баҳолаш ҳамда рўйхатга олишнинг амалдаги тизимини такомиллаштириш юзасидан илмий изланишлар олиб борилмоқда. 

Хулоса ўрнида айтиш керакки соҳага берилаётган эътибор натижасида юртимиз далаларидаги ҳосилдорлик йилдан йилга ошиб бормоқда.  Халқимиз дастурхони тўкин-сочинлиги таъминланяпти. Ўсимликларнинг касалликлари ва зараркунандаларига қарши илмий асосланган ишланмалар қишлоқ хўжалигига тадбиқ этилмоқдаки, у ҳам бўлса экологик тоза маҳсулот яратиш ҳамда атроф-муҳитга инсонларнинг салбий таъсирининг олдини олишга хизмат қилмоқда. 

Санжар Тошпўлатов Аброр Содиқов, ЎзА