Жорий йил бошида Президентимиз раислигида 2024 йилда инвестиция, экспорт ва халқаро ҳамкорлик соҳаларида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектр йиғилишда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда ҳокимларнинг инвестиция бўйича ўринбосарлари маҳсулотлар экспортини ташкил қилиш бўйича ҳамкорлик йўқлиги учун танқид қилинди. Шу билан бирга эндиликда агентлик нафақат фитосанитар рухсат олиш, балки қишлоқ хўжалиги экспортини ташкиллаштириш учун ҳам масъул бўлиши ва бунинг учун карантин тизими, иш услуби ва ёндашувлар тўлиқ ўзгариши белгиланди.
Албатта, ушбу вазифалар ижроси учун бугун соҳада тизимли ислоҳатлар ва ўзгаришлар зарур. Бу ўзгаришлар айнан қайси йўналишларда олиб борилади ва қандай чора-тадбирлар ишлаб чиқилади? Мазкур долзарб мавзуларга бағишланган матбуот анжуманида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги раҳбарияти бугунги кунда республикамиз ҳудудининг фитосанитар хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар, режалар ва соҳага оид қабул қилинган ҳуқуқий ҳужжатлар билан журналистларни яқиндан таништирди.
- Мухтарам Президентимизнинг видеоселектр йиғишларида соҳаларда олиб борилаётган жараёнлардаги ва хорижда олинаётган фитосанитар сертификатларга тўхталиб ўтдилар, -дейди Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги бўлим бош юрист-консульти Зафар Джуманов. – Бир нечта давлатларда олинган фитосанитар сертификатлар бозорлар очилганлигига қарамасдан экспорт ҳажмини яхши бўлмаётгани ёки ўша давлатларга, ўша турдаги маҳсулотлар экспорт бўлмаётгани ҳақида танқидий фикр билдирдилар. Бундан кейин Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига яна вазифа юклаб берилди. Мева-сабзавот маҳсулотларини, умуман қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортини ошириш ва тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича...
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/9LpXJc3SaYc" title="Oʻsimliklar karantini va himoyasi tizimi oʻzgaradimi?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>
Тадбир сўнгидаги қизғин бахс-мунозараларда ва савол-жавобларда давлатимиз раҳбарининг белгилаб берган вазифалари ижроси доирасида амалга оширилаётган ишлар, ечимини кутаётган муаммоли масалалар бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан мутасаддилар томонидан батафсил маълумот берилди.
Санжар Тошпўлатов, Нишонбой Абдувойитов ЎзА