Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасида давлат хизматлари онлайн платформаларга ўтказилди
14:15 / 2024-05-15

АОКАда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги директори ўринбосари Улуғбек Юнусов иштирокида брифинг ўтказилди.

Унда маълум қилинишича, ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасида давлат хизматлари онлайн платформаларга ўтказилиб, кўрсатилаётган хизматларни рақамлаштириш ва инсон омилини камайтириш орқали коррупциявий ҳолатларнинг олди олинмоқда.  

Импорт қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига импорт карантин рухсатномаси, экспорт қилинувчи маҳсулотларга эса фитосанитария сертификатлари, лаборатория хулосаларини расмийлаштириш ва бериш жараёнлари тўлиқ рақамлаштирилган.  

Агентлик мутахассислари томонидан “E-fito” электрон платформаси, “Aгрокўмакчи” мобиль иловалари яратилган бўлиб, бугунги кунда фитосанитария соҳасида давлат хизматларини кўрсатиш тўлиқ ушбу тизимлар орқали амалга оширилиши йўлга қўйилди ҳамда мурожаатчи ва аризани кўриб чиқувчи ижрочи ходим ўртасидаги бевосита муносабат чекланди.  

Агентлик тизими ходимлари томонидан эҳтимолий коррупциявий ҳолатларнинг содир этилиши юзасидан хабар бериш учун алоҳида алоқа каналлари (ишонч телефони, телеграм-бот, электрон почта манзили) ташкил қилинган бўлиб, уларнинг 24 соат ишлаши таъминланган.  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат бошқаруви соҳасида коррупциявий хавф-хатарларни бартараф этиш механизмларини такомиллаштириш ва ушбу соҳада жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори талаблари асосида Агентликнинг барча функциялари коррупциявий хавф-хатарга баҳоланди ҳамда аниқланган хавф-хатарга эга функциялар бўйича тегишли чора-тадбирлар амалга оширилди.  

Ходимлар томонидан коррупциявий ҳуқуқбузарлик ҳолатларининг содир этилишининг олдини олиш, уларга коррупцияга қарши курашиш бўйича қонунчилик, норматив-ҳуқуқий ва ички идоравий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини тушунтириш ҳамда уларнинг бу борадаги билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида тизимли равишда ўқув, семинар-тренинг машғулотлари ҳамда давра суҳбатлари ташкил этиб келинмоқда.  

Коррупциявий хавф-хатар юқори бўлган лавозимларда фаолият олиб борувчи 294 нафар ходим билан коррупцияга қарши махсус ўқув дастури бўйича ўқитиш ишлари амалга оширилди.  

Ш.Маматуропова, ЎзА