Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти лаборатория ва техникалар билан таъминланди
11:04 / 2022-07-30

Юртимизга турли ўсимлик, мева ва сабзавотларнинг янги-янги турлари кириб келиши фитосанитар хавф таҳлилини ўтказиш вазифасини янада долзарблаштиради.

Маълумки, фитосанитар таҳлил ўсимликлар, мева-сабзавотлар орқали тарқаладиган зарарли организмларни аниқлаш ва хавфни бартараф этишда бу фаолият билан шуғулланувчи ҳар бир тадбиркор учун ҳар томонлама фойдали амалиёт саналади. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти мутасаддилари иштирокида ўтказилган брифингда қайд этилишича, илмий-тадқиқот институти жорий йилнинг биринчи ярим йиллигида 1,6 миллиард сўм миқдоридаги лаборатория ва техника жиҳозлари билан таъминланди. 

Институт мутахассисларининг етакчи хорижий муассасаларда малака ошириши ва тажриба алмашиши учун имконият яратилди. Қишлоқ хўжалиги ва биология фанлари маркази (CABI) ва Халқаро молия корпорацияси (IFC) кўмагида институтнинг 20 нафар ходимлари малакаси оширилди. Шунингдек, соҳадаги халқаро илғор тажрибалар, илм-фан ютуқлари, инновацион технологияларни қўллаш бўйича 400 нафар агроном-инспекторнинг тажриба алмашиши таъминланди. 

Соҳада 6 та янги инновацион ишланма яратилиб, 5 та ўқув қўлланма, 14 та тавсиянома, 54 тадан ортиқ илмий мақолалар чоп этилди. Жаҳон банкининг лойиҳасига асосан янги турдаги фойдали ҳашаротлар - энтомофаглар кўпайтириш, иқлимлаштириш учун замонавий биолаборатория ташкил этилди. Бу борада Россиянинг илмий-тадқиқот институти билан ҳам ҳамкорлик асосида қатор зараркунандаларга қарши энтомофагларнинг “пикромерус” ва “теленомус” турлари интродукция қилиниб, кўпайтирилиши йўлга қўйилди. Бундан ташқари, Бутунроссия ўсимликлар карантини илмий-тадқиқот институти билан имзоланган илмий ҳамкорлик меморандуми ва "йўл ҳаритаси" бўйича бошқа йўналишларда ҳам тадқиқотлар олиб борилмоқда.  

Шунингдек, Туркиянинг Қишлоқ хўжалиги илмий маркази (БАТЕМ) билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. Бунда кимёвий ва биологик воситаларни синовларини ўтказишга келишиб олинди. Молдовия, Туркия ва Россия копманияларнинг янги турдаги ферамон тутқичлари синовдан ўтказилди. 

Соҳани автоматлаштириш борасида ҳам ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, институт олимлари томонидан ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш соҳасини автоматлаштириш ва инновацион технологияларни жорий этиш мақсадида олтинкўз энтомофагини кўпайтириш инкубатори ва трихограммани тарқатиш ускунаси яратилди. 

Муҳайё Тошқораева,ЎзА