Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Андижон вилоят бошқармасига бошлиқ тайинланди
14:12 / 2021-08-03

Ўзбекистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Андижон вилоят бошқармаси бошиғи лавозимига Жўраев Акмалжон Нормуҳамадович тайинланди.

Акмалжон Жўраев 1984 йилда Шаҳрихон туманида туғилган. 2007 йилда Андижон қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган. 2007-2009 йилларда Тошкент давлат аграр университетининг магистратура бўлимида таҳсил олган.

2009-2021 йиллар давомида Акмалжон Жўраев Ўзбекистон пахтачилик илмий-тадқиқот иниститути, Андижон қишлоқ хўжалик институтида турли лавозим ва вазифаларда фаолият олиб борган.

А. Жўраев қишлоқ хўжалиги бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий унвонига эга.

Тайинловга қадар Акмалжон Жўраев Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти Агробиология факультетида декан вазифасида ишлаб келган.

 

ЎзА