English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўсимликлар карантини қонунчилиги халқаро талабларга мослаштирилмоқда
11:47 / 2026-01-20

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасидаги миллий қонунчилик Жаҳон савдо ташкилотининг Санитария ва фитосанитария чораларини қўллаш бўйича битимига мувофиқлаштирилмоқда.

Ўзбекистон Республикасининг бир қатор қонун хужжатларига ЖСТнинг Санитария ва фитосанитария чораларини қўллаш бўйича битимида белгиланган қоида ва нормаларга мувофиқлаштириш билан боғлиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга қаратилган қонун лойиҳаси қуйи палата мажлисида муҳокама қилинди.  

Таъкидланганидек, лойиҳада назарда тутилаётган нормалар фитосанитария соҳасидаги қонун ҳужжатларини бугунги кундаги барча халқаро стандартларга мувофиқлаштириш, мамлакатимизда етиштирилган ўсимлик ва ўсимлик маҳсулотларининг халқаро савдода тўсиқларсиз ҳаракатланишига, ўсимликлар карантини соҳасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга хизмат қилади.  

[gallery-27214]

Лойиҳада карантин остидаги ўсимлик ва ўсимлик маҳсулотлари рўйхати келтирилмоқда.  

Қонун лойиҳасини такомиллаштириш давомида 70 дан ортиқ таҳририй тузатишлар киритилди. Лойиҳанинг номи амалиётдан келиб чиққан ҳолда аниқлаштирилди. “Ўсимликлар карантини тўғрисида”ги қонун нормалари халқаро стандартлар билан қайта солиштириб чиқилди. Халқаро фитосанитар стандартларда ўз кучини йўқотган айрим принцип ва тушунчалар қонун лойиҳасидан олиб ташланган. Асосий тушунчалар халқаро конвенциялар ва стандартларга мос равишда аниқлаштирилган.

Муҳокамаларда бир қатор саволлар ўртага ташланди, масъуллар тегишли жавоблар қайтарди. Шундан сўнг қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда қабул қилинди.

М.Комилова, ЎзА