Бугун экологик муаммолар, инсоннинг табиатга таъсири натижасида ўсимликларда турли мавсумий касаллик ва зараркунандалар кўпайди.
Уларга қарши курашиш мақсадида ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги томонидан зарур чора-тадбирлар кўрилмоқда. Аммо, бу чоралар ҳар доим ҳам кутилган самарани бермаяпти.

Самарқанд вилояти ўсимликлар карантини ва ҳимоя бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, йил бошидан буён вилоятда Карантин эълон қилинган зараркунандаларга, ўсимликлар касалликлари ва бегона ўтларга қарши кураш қоидаларини бузиш, шунингдек, карантин текширувидан ва тегишли тартибда ишлов беришдан ўтказилмаган материалларни ташиб чиқиб кетиш билан боғлиқ 530 та ҳуқуқбузарлик аниқланиб, юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан жами 22,5 миллион сўмдан ортиқ жарима жазоси қўлланилган.
Бундай маъмурий ҳуқуқбузарликлар Ургут (69 та), Каттақўрғон (67 та), Пахтачи (57 та) ва Оқдарё (50 та) туманларида қайд этилган.
Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА