Саксовул – чўлда ўсувчи дарахт кўринишидаги ўсимлик. Бўлиб унинг асосий хусусияти саҳро тупроғини шамоллардан пана қилиб, эрозия тарқалишини олдини олади. Шу билан бирга чўллашувни олдини олади ҳамда саҳро экосистемасини сақланиб қолишини таъминлайди.
Саксовулнинг танаси бурама шаклга эга бўлиб, юзаси силлиқ бўлади. Дарахтнинг шох-шаббалари қалин ва яшил тусда. Кўринишидан омонатгина бўлса хам, кучли томир тизими эвазига саксовуллар чўл ва тошли ерларга мустаҳкам ўрнашади.
Бухоро вилоят Экология бошқармаси, вилоят Прокуратураси, Давлат хавфсизлик хизмати, Ички Ишлар бошқармаси ҳамда Миллий Гвардия ходимлари билан ҳамкорликда Ромитан туманининг чўл ҳудудида тунги назорат рейд тадбири ташкил этилди.
Ўтказилган назорат рейд тадбирларида туманнинг Ўрмон фонди ерлари ҳудудидан фуқаро Т.Н. саксовул ўсимликларини ноқонуний тарзда синдириб, олиб кетаётганлиги аниқланди.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузар фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-модда 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 10 300 000 сўм жарима ҳамда табиатга етказилган зарар 5 133 520 сўм қўлланилди.
Шунингдек, назорат рейд тадбирлари давомида Жондор тумани инспекторлари томонидан туманда яшовчи фуқаро Р.М. чўл ҳудудидан қандим ўсимлигини синдириб олиб келаётганлиги инспекторлар томонидан аниқланди.
Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузар фуқарога нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, 11 783 000 сўм жарима ҳамда табиатга етказилган зарар ҳисобланди.
Зариф Комилов, ЎзА мухбири.