Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида рассом Ҳасанбой Саидовнинг "Андажоним қолди менинг..." номли шахсий кўргазмаси очилиш маросими бўлиб ўтди. Кўргазмада рассомнинг 50 га яқин рангтасвир ишлари намойиш қилинди.
Ҳасанбой Саидов 1948 йил 8 сентябрда Қирғиз Республикаси Ўш шаҳрида туғилган. У "Рўшнолик" тахаллуси билан ижод қилиб келаётган ўшлик таниқли рассом ҳисобланади. Ўзбекистон рассомлар уюшмаси аъзоси Ҳасанбой Саидов 1964 йилда Тошкентдаги Беньков номидаги рассомчилик билим юртида, сўнгра Тошкент театр ва рассомчилик институтида таълим олган.

Тадбирда қайд этилганидек, рассомнинг ижодида асосан портрет жанри муҳим ўрин тутади. У ўша давр замонаси қаҳрамонлари сиймосини яратади.

Рассом табиатни жуда севади. Унинг “Навоий кўчаси” асарида баҳор фасли тасвирланган. “Помир тоғлари”, “Бадахшон қизлари” ишида Александр Македонский авлодлари акс этган. Атлас кўйлак, дўппилар кийган, кўзлари кўм-кўк қизлар олис ўтмишни эслатади.


Кўргазма жорий йилнинг 18 июнигача давом этади.
Гулноза Бобоева,
ЎзА