Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Осака фавқулодда ҳолат тартибини қандай кутиб олди?
13:20 / 2020-04-09

Шаҳарда илк кўзга ташланадиган ҳолат – шу кунларда кун чиқар юртдаги энг оммавий транспорт воситаси, шубҳасиз, велосипед бўлиб турибди.


Кеча, 8 апрелдан бошлаб Япония Бош вазири Синдзо Абэ томонидан қабул қилинган қарорга мувовиқ, мамлакат пойтахти Токио округи ва яна олтита префектурада фавқулодда вазият эълон қилинди. Ҳукумат аҳолига жуда зарур бўлмаган ҳолатларда уйдан чиқмаслик бўйича "қатъий тавсия" берди, аммо "саломатликни асраш учун сайр қилиш ёки спорт билан шуғулланиш “таъқиб қилинаётгани” йўқ.

Бугунги кунда, ўз ўзини яккалаш тартиби жорий қилинганда Япониядаги иккинчи йирик мегаполис – Осака қандай яшамоқда?

Шаҳарда илк кўзга ташланадиган ҳолат – шу кунларда кун чиқар юртдаги энг оммавий транспорт воситаси, шубҳасиз, велосипед бўлиб турибди.

Савдо-сотиқ, деярли тўхтаган

Агар, осакаликлардан шаҳар маркази нимаси билан машҳур, деб сўрасангиз, аксарияти бир овоздан бутиклар кўчаси Мидосудзи, дея жавоб беришади. Бу ердаги узундан-узоқ катта-кичик, турли-туман усти ёпиқ дўкончалар, ресторан-кафелар Хоммати бекатидан бошланиб, Синсаибаси орқали Донтомбори туманидан ҳам наригача чўзилиб кетган. Одатий ҳолатда, хоҳ дам олиш, хоҳ иш куни бўлсин, кеча-ю кундуз Осака гавжум бўларди. Афсуски, фавқулодда ҳолат жорий қилингач, шаҳар кўчалари ўзига ўхшамай, бўм-бўш манзара ҳосил қилган.

Албатта, ташқарида умуман одам йўқ, дейиш тўғри бўлмасди. Фақат жуда кам. Табиийки, бунинг асосий сабаби тумандаги савдо шохобчалари ишламаётгани. Тез-тез пардаси туширилган дўконлар ёнида “Кечирасиз, коронавирус тарқалиши муносабати билан фавқулодда вазият эълон қилингани учун 8 апрелдан 6 майгача ёпиқ”, деган ёзувли тахтакачларни учратасиз.

Фақат дорихоналар, кичик хусусий озиқ-овқат дўконлари очиқ. Одатда, бу ерларда тўда-тўда бўлиб юрадиган хитойлик сайёҳлар ҳозир кўринмайди, ҳамма ёқ бўм-бўш.

Осаканинг бошқа туманларида, ҳатто, аҳоли турмуш шароитини таъминлайдиган, онгли равишда фаолиятини тўхтатмаслиги лозим бўлган кўпгина савдо нуқталари ҳам ёпилган. Масалан, аллергиядан азият чекадиган инсонлар учун мўлжалланган озуқа маҳсулотлари билан савдо қиладиган дўконлар ҳам бир ойга ишдан тўхтаган. Энди кимдир таркибида глютен бўлмаган макарон ёки болалар учун махсус егулик харид қилмоқчи бўлса, ярим шаҳарни айланиб, зарур маҳсулотни қидиришига тўғри келяпти.

Бир яримтаси кам, иккитаси кўп

Уцубокоэн марказий хиёбони – Осака аҳли жорий этилган фавқулодда вазиятга қай даражада қатъий амал қилишини кўрсатадиган яна бир маскан, десак муболаға бўлмайди.

Одатда ҳордиқ чиқарувчилар қадами умуман узилмайдиган хиёбон ёнидан шу кунларда ўтсангиз, онда-сонда гулзор четида паришон турган ёки кичик фаввора ёнида ўт устида ўтирган йўловчига кўзингиз тушади. Шу билан бирга кишилар белгиланган “икки метрлик оралиқ масофа”га қатъий риоя этишаётгани дарров эътиборингизни тортади.

Хулоса қилиб айтганда, ҳозирча Японияда, гарчи фавқулодда вазият эълон қилинган бўлса-да, аҳоли асосан кўнгилли равишда қоидаларга риоя қиляпти. Яъни одамларнинг ўз-ўзини ҳимоялашга нисбатан муносабати қатъий назоратга олинганича йўқ. Мамлакатда коронавирусга чалинганлар сони кундан кунга ўсиб бораётган, бугунги кунда 6 мингга яқинлашиб қолган бир пайтда миллатнинг япон менталитетига хос ҳукуматга тобелик хусусиятига, аниқроғи онгли тобеликка ишониб қолиш фойда берармикан? Балки, ҳар ҳолда одамларнинг тартибларга риоя қилиши устидан назоратни кучайтириш керакдир?

Интернет материаллари асосида