French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Орзуларинг, парвозларинг баланд бўлаверсин, битирувчи!
11:52 / 2021-05-25

Мактаб, устоз, синфдош… Юракларни ширин ўртаб, ҳаяжон билан қалбнинг туб-тубидан отилиб чиқувчи бу сўзларни эшитганимизда, барчамизнинг юрагимиз алланечук бўлиб кетади. Оддийгина бу сўзлар замирида қанчадан-қанча ширин хотиралар мужассам.

Мактаб – болалигим ўтган,ўзимга ўхшаган қошу кўзлари қоп-қора тенгқурларим билан бирга ўқиган кичик “ватан”. Ҳали ҳам ўз бағрига тортадиган, қайта-қайта боргинг келаверадиган, парталари ҳам тўшакдан-да юмшоқ туйиладиган бағри иссиқ маскан. Бот-бот қучоғига чорлайверади. Боргинг келаверади. Эслаганингда энтикаверасан...

Бугун мамлакатимиздаги барча умумтаълим мактабларида “Сўнгги қўнғироқ” тадбирлари ўтмоқда.  

Тошкент шаҳри, Учтепа туманидаги 238-мактабда ҳам бу тадбир кўтаринки руҳда ўтказилди.

Тадбирга Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев ташриф буюриб, тумандаги бир гуруҳ фаол ўқитувчиларни, йил давомида билими ва намунали хулқи билан ўрнак бўлган ўқувчиларни диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирлади.

Ушбу таълим муассасасини бу ўқув йилида 162 нафар ўқувчи тамомлаб, катта ҳаётга қадам ташламоқда.

Сўнгги қўнғироқ жаранглади... Ўқувчиларнинг кўзларидан севинч ёшлари сизиб чиқди.

Мовий осмонга учирилган юзлаб пуфаклар сингари битирувчиларнинг орзулари, парвозлари баланд бўлаверсин.

 

Файзулло Яҳёев,  ЎзА