Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Орзулар дунёси” ижодий акцияси ўтказилди (+видео)
14:13 / 2025-05-23

Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлимининг Кўргазмалар саройида Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ташаббуси билан “Орзулар дунёси” деб номланган ижодий акция бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг раҳбар ва масъул ходимлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси, Халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академиясининг Қорақалпоғистон бўлими, Ўзбекистон Ногиронлар жамиятининг Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бўлими вакиллари, партия фаоллари, "Ёшлар қаноти" аъзолари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Тадбирнинг асосий мақсади   –  ёшларнинг ижодий қобилиятини ривожлантириш, уларнинг истеъдодини намоён этиш, жамиятда фаол иштирокини таъминлаш ва ижтимоий инклюзив муҳитни кучайтиришдан иборат бўлди.

Тадбирда сўзга чиққанлар бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари, Конституция ва Президентимизнинг фармон ва қарорларида ёшларга қаратилаётган имконият ҳамда шароитлар борасида тўхталишди. Шунингдек, ногиронлиги бўлган ёш ижодкорларнинг бундай ташаббуси уларнинг жамиятга интеграциялашувини кучайтириши, уларни тенг ҳуқуқли фуқаро сифатида кўриш ва қўллаб-қувватлашга хизмат қилиши, инсон қадри, бағрикенглик ва инклюзивлик тамойилларини мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутиши, шу билан бирга, улар учун инклюзив таълим, касбий тайёргарлик, иш билан таъминлаш, моддий ёрдам кўрсатиш каби масалалар устувор аҳамият касб этиши таъкидланди.

Акция Қорақалпоғистон Республикаси бўйлаб 18 ёшдан 30 ёшгача ногиронлиги бўлган ёшлар ўртасида ўтказилди. Кўргазмага 20 нафардан ортиқ ёш ижодкорнинг ижодий, график ишлари, расмлари ва қўл меҳнатлари намойиш этилди. Уларнинг асарлари Ўзбекистон Бадиий академияси Қорақалпоғистон бўлими ижодкорларидан иборат ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳоланиб, бунда бадиий қиймат, ғоявий мазмун, ижодий ёндашув ва техник ижро каби мезонларга алоҳида эътибор қаратилди.

[gallery-23523]

"Орзулар дунёси" ижодий акциясида биринчи ўринни Амударё туманидан Зулайҳо Каримбоева, иккинчи ўринни Кегейли туманидан Дамир Қудайназаров, учинчи ўринни эса Нукус шаҳридан Шаҳнозабону Мамбеталиевалар эгаллаб, махсус диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Қолган иштирокчиларга ҳам ташаккурнома ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Ушбу акция ёшларнинг ижодий салоҳиятини рўёбга чиқариш, уларнинг жамиятдаги мавқеини ошириш ва инклюзив тараққиётга кенг жамоатчилик эътиборини қаратишда муҳим қадам бўлди.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/lweElGOsKKA?si=YTmj-Dxrt-Mo9eiz" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллев (сурат, видео), ЎзА