“ОРЗУ” КЕМАСИ: ҳунармандчиликнинг янги йўналишлари бўй кўрсатмоқда
Ўрда майдонидаги ҳунармандчилик шаҳарчасини айланар экансиз, уста-ҳунармандларнинг қўли билан яратилган чинакам мўъжизаларга гувоҳ бўласиз.
Ўрда майдонидаги ҳунармандчилик шаҳарчасини айланар экансиз, уста-ҳунармандларнинг қўли билан яратилган чинакам мўъжизаларга гувоҳ бўласиз.
Атласу адраслар, ипак гиламлари, кулолчилик, мисгарлик, пичоқчилик, ёғоч ўймакорлиги намуналари хорижликларни ҳам ҳайратга солади.
Эътиборли жиҳати, кейинги йилларда ҳунармандликнинг янги йўналишлари ҳам бўй кўрсатмоқда. Кўргазмадаги оқ елканли 5 та кема фестивал иштирокчиларини мафтун қилаётир.
Мазкур кемалар Бағдод туманилик Бахтиёр Шерматов ва Мирзаолим Турсуновлар томонидан ясалган.
Улар бир неча йилдан буён кемасозлик йўналишида фаолият юритмоқда.
– Оқ елканли кемага “Орзу” дея ном қўйдик, -дейди уста Б. Шерматов. – Кема ясаш ҳам катта қунт ва сабр талаб қилади. У асосан ёнғоқдан тайёрланади. Бир дона кемани ясаш учун камида тўрт ой вақт талаб қилинади. Ясаётган бу сувенер маҳсулотларимизга меҳмонхоналар, ресторанлар ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, хорижликлар катта қизиқиш билдирмоқда.