Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Орттирилган тажриба вилоятда қўлланилади
15:55 / 2023-08-11

Қашқадарё вилоятидаги тиббиёт муассасаларида ҳам кўплаб мураккаб жарроҳлик амалиётлари ўтказилмоқда. Бу беморларнинг пойтахтга ёки чет мамлакатларга бориб сарсон бўлишининг олдини олмоқда.

 Албатта бунда тиббиёт соҳасининг хорижнинг ривожланган клиникаларида малака ошириб келган мутахассисларининг ҳиссаси катта бўлмоқда.   

Хусусан, Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиалининг 5 нафар мутахассиси айни пайтда Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида малака оширмоқда.  

Мазкур ўқув Президентимизнинг 2021 йил 4 октябрдаги “Хирургия хизматини трансформация қилиш, ҳудудларда жарроҳлик амалиётлари сифатини ошириш ва кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ижроси доирасида ташкил этилмоқда.  

Филиал шифокорлари Аъзам Инақов, Жасур Назаров, Фазлиддин Анваров, Отабек Қувватов, Олим Рўзиев таҳсил олаётган Санкт-Петербургдаги И.И. Жанелидзе номидаги шошилинч тиббий ёрдам илмий тадқиқот институти халқаро доирада мазкур йўналишдаги нуфузли муассаса ҳисобланади. Бу ерда орттирилган тажриба воҳамизда мазкур хизматни янада ривожлантиришда, замонавий даволаш усулларини амалиётга татбиқ этишда, мураккаб жарроҳлик амалиётлари турларини оширишда муҳим аҳамият касб этади.  

Ўлмас Баротов, ЎзА.