Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ортиқча вазн муаммоси АҚШ армиясига салбий таъсир кўрсатмоқда
13:57 / 2022-05-07

Семизлик эпидемияси Америка Қўшма Штатлари армиясининг жанговар тайёргарлик даражасини пасайтирмоқда, дейилади "Daily Express" нашри олимлар хулосасига асосланиб тарқатган хабарда.

Тадқиқот натижасида Пентагон ва бошқа идоралар саъй-ҳаракатига қарамай, аскарлардаги ортиқча вазн муаммоси армия ва умуман, мамлакат миллий хавфсизлигига жиддий таъсир ўтказмоқда.

Бугунги кунда АҚШда дастлабки ҳарбий тайёргарликдан ўтаётган шахсий таркибда сезиларли ўзгариш кузатиляпти. Хусусан, армия таркибида аёллар ва этник озчилик вакиллари улуши ортмоқда.

Ахборотда қайд этилишича, ўтган аср 60 йилларидан буён Америка армиясига аёллар қабул қилиниши уч баробар ошган.