Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ортиқча босим остида ишлайдиган ускуналар хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламент тасдиқланди
13:31 / 2025-08-05

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Ортиқча босим остида ишлайдиган ускуналар хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни тасдиқлаш ҳақида қарор қабул қилди.

Унга мувофиқ: 

ортиқча босим остида ишлайдиган ускуналарга қўйиладиган хавфсизлик талаблари, уларни лойиҳалаштириш, ишлаб чиқаришда хавфсизлик талаблари ҳамда тамғалаш, идентификация қилиш ва мувофиқлигини баҳолаш тартибини назарда тутувчи Ортиқча босим остида ишлайдиган ускуналар хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламент; 

Ортиқча босим остида ишлайдиган ускуналар хавфсизлиги тўғрисидаги техник регламентни жорий этиш схемаси тасдиқланди. 

Мазкур қарорга кўра 2026 йил 1 январдан бошлаб хизмат муддатини ўтаб бўлган ортиқча босим остида ишлайдиган ускуналарни республика ҳудудига олиб кириш тақиқланади. 

Техник регламент расмий эълон қилинган кундан бошлаб олти ой ўтгач кучга киради.

ЎзА