Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўртача кунлик рационал овқатланиш меъёрлари бўйича гигиеник нормативлар бор
11:52 / 2021-01-28

Мамлакатимизда аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, касалликларнинг олдини олиш, шунингдек, соғлом овқатланиш соҳасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар янада такомиллаштириб келинмоқда.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати тақдим этган маълумотга кўра, Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан 2020 йил 25 декабрда “Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг ёшига, жинсига ва касбий фаолият гуруҳлари учун соғлом овқатланишни таъминлашга қаратилган ўртача кунлик рационал овқатланиш меъёрлари” бўйича гигиеник нормативлар тасдиқланди.

Мазкур санитария қоида ва меъёрлари сўнгги йилларда олинган аҳолининг овқатланиши борасидаги илмий-тадқиқот ишлари натижалари ва нутрициология фанининг ютуқларини инобатга олган ҳолда тузилди.

Аёлларда асосий модда алмашинуви эркакларга нисбатан пастлиги ва жисмоний фаоллик ўлчамлари камроқ бўлганлиги сабабли, бир хил касб соҳасида эркаклар ва аёллар учун овқатланиш нормативлари фарқ қилади. Шу сабабли таклиф қилинаётган рационал овқатланиш нормативлари инсон меҳнатининг оғирлиги ва касб гуруҳлари асосида, мамлакатимизнинг иқлими ва овқатланишдаги миллий хусусиятларини инобатга олган ҳолда қувватга ва асосий озиқ-овқат моддаларига бўлган физиологик эҳтиёжини қондиришга қаратилган гуруҳларга бўлинди.

Рационал овқатланишнинг асоси кунлик истеъмол қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларини тўғри ташкиллаштириш ҳисобланади. Мазкур нормативларда бу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратилди.

Соғлом турмуш тарзининг асосий тамойилларидан бири эса тўғри овқатланишдир. Шундай экан, соғлом турмуш тарзига қатъий амал қилган инсон соғлом бўлиши ва узоқ умр кўришини ёддан чиқармайлик.