Ўрта ер денгизида кема ҳалокати оқибатида 17 нафар муҳожир бедарак кетган
Ўрта ер денгизидаги кеманинг ҳалокатга учраши туфайли 17 нафар муҳожир бедарак кетган, уларнинг кемаси Тунис қирғоқларидан топилди.
“REGNUM” бу ҳақда “Le Figaro” маълумоти билан асослаб хабар тарқатган.
Халқаро муҳожирлар ташкилотидан маълум қилинишича, келиб чиқишига кўра нигериялик бўлган икки муҳожир тунислик қутқарувчилар томонидан мамлакат шарқидаги Сфакс шаҳри порти яқинида қутқариб қолинган.
“Камида 17 нафар муҳожир Тунис қирғоқлари яқинида сувга ғарқ бўлган. Кема Ливиянинг Зуара шаҳридан икки кун аввал йўлга чиққан”, деб ёзади ташкилот матбуот котиби Сафа Мшели “Twitter”да.