Ўрта ер денгизида ағдарилган қайиқ 130 га яқин мухожирнинг ўлимига сабаб бўлди
Ўрта ер денгизида қайиқ ағдарилиб кетди. Фалокат оқибатида 130 га яқин мухожир ҳалок бўлди. Бу ҳақда Euronews хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, қайиқ Ливиянинг шимолида топилган. Қутқарув кемаси етиб келгунга қадар барча йўловчилар чўкиб кетган, дея тахмин қилинмоқда.
Сўнгги тафсилотларга кўра, "Alarm Phone" ёрдам гуруҳи твиттерида қайиқ билан тахминан 10 соат давомида алоқа бўлгани ёзилган. Қолаверса, капитан "GPS" позициясини ва бортдаги оғир вазиятни бир неча бор Европа ва Ливия ҳукуматига етказишга ҳаракат қилган, аммо натижа бўлмаган.
Фожиа Ўрта ер денгизи мамлакатлари мухожирлар ва қочқинларни қутқариш учун кемаларни жўнатмаслик тарафдори, деган хавотир кучайиб бораётган бир пайтда юз берди.