Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўрта ер денгизи иттифоқининг олтинчи минтақавий форуми бўлиб ўтди
19:41 / 2021-11-30

Ўрта ер денгизи иттифоқи минтақа ривожланиши ва интеграциялашувига тўсқинлик қилаётган можароларни ҳал қилиш бўйича ҳаракатларни кучайтиришга чақирди.

Ўрта ер иттифоқининг олтинчи минтақавий форуми Барселона шаҳрида бўлиб ўтди ва унинг якунида қўшма баёнот эълон қилинди.  

 Форумдаги илк масала Исроил ва Фаластин можаросига қаратилган бўлиб, томонлар Яқин Шарқда кенг қамровли тинчликка эришиш ва Фаластин-Исроил можаросини икки давлат ўртасида тинчлик асосида ҳал қилиш бўлди.  

 Баёнотда сўнгги пайтда амалга оширилган юқори даражадаги мулоқотлар олқишланган бўлса-да, Исроилнинг ноқонуний янги турар жой қуришга уриниши қораланган.  

 Ливия инқирозига ечим топиш иттифоқнинг яна бир ташвишидир. Бундан ташқари, Сурияга инсонпарварлик ёрдами етказиб бериш мажбурияти ҳам муҳим вазифа бўлиб турибди.  

 Форумда можаролардан ташқари, мамлакат вакиллари минтақавий интеграция бўйича эришилган ютуқларни кўриб чиқди.  

 – Минтақа эришилган ютуқ ва улкан салоҳиятига қарамай, бутун дунёдаги иқтисодий жиҳатдан энг тарқоқ минтақадан бири бўлиб қолаётгани ҳам ҳақиқат, – дейилади баёнотда.