English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўрта Чирчиқ тумани ғаллакорлари Тошкент вилоятида биринчи режани бажарди
13:03 / 2021-06-22

Ғалла – 2021

Ўрта Чирчиқ тумани ғаллакорлари 11 иш кунида 23 минг 149 тоннадан ортиқ товар дон тайёрлаб, Тошкент вилояти ғаллакорлари ичида биринчи бўлиб белгиланган режани бажарди.

Хусусан, улкан хирмонни яратишга “Дўстлик”, “Янги тўлқин”, "Соф оқ олтин", "Навоий" ва "Қайтмас" ҳудуди фермерлари шартномавий режани ортиғи билан бажариб, ғалабага улкан ҳисса қўшди.

Таъкидлаш жоизки, аксарият фермер хўжаликлари далаларида ҳосилдорлик гектар ҳисобига 70-75 центнерга етди. Туманнинг барча ҳудудларида долзарб юмуш уюшқоқлик билан ташкил этилган.

Ҳозир жойларда уруғлик дон ҳосилини ўриб-йиғиб олиш ишлари давом этмоқда.

Қайд этиш лозимки, Тошкент вилоятида жорий йил ҳосили учун 106 минг 495 гектар майдонда ғалла парваришланган бўлиб, 267 минг 462 тонна шундан, 239 минг 960 тонна товар дон, 27 минг 502 тонна уруғлик ғалла ҳосилини олиш режалаштирилган.

 

А.Мусаев, ЎзА