Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қоровулбозорда йирик цемент заводи қурилмоқда
08:38 / 2020-09-09

Айни пайтда қурилиш ишлари олиб борилаётган “Бухоро Евро Цемент” масъулияти чекланган жамиятининг умумий лойиҳа қиймати 242 миллиард сўмдан иборат.


Қоровулбозор туман ҳокими Акмал Остонов, инвестициялар ва ташқи савдо масалалари бўйича ҳоким ўринбосари, ташкилот раҳбарлари иштирокида қурилиш объектларида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишди. 

Айни пайтда қурилиш ишлари олиб борилаётган “Бухоро Евро Цемент” масъулияти чекланган жамиятининг умумий лойиҳа қиймати 242 миллиард сўмдан иборат. 

Дастлаб лойиҳа учун туман ҳокимлиги томонидан 20 гектар ер майдони ажратилиб, 2019 йилда Хитойнинг “Fuding Guoyao Industry Trade Co.Ltd” корхонаси билан тузилган шартнома асосида цемент ишлаб чиқариш технологиялари келтирилди. 

Ҳозирда заводда тегирмон иншооти, клинкер склад, ҳар бири 900 тонна жами 3600 тонна хомашё аралашмасини сақловчи 4 та ва ҳар бири 6000 тонна жами 18000 тонна тайёр маҳсулотни сақловчи 3 та силос, икки қаватли лаборатория биноси, таъмирлаш цехи биноси, ётоқхона, ошхона ва маъмурий бинолар қурилиши давом эттирилмоқда.

photo_2020-09-09_08-56-03.jpg

photo_2020-09-09_08-56-04.jpg

photo_2020-09-09_08-56-07.jpg

photo_2020-09-09_08-56-10.jpg