Ўроқов Азамат Шодиевич - Навоий вилояти Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди
Тайинлов
А.Ўроқов 1966 йил 30 майда Навоий вилояти, Навоий (ҳозирги Кармана) туманида туғилган. У 1988 йилда ИИВ Тошкент ўрта-махсус милиция мактабини, 2002 йилда эса Ички ишлар вазирлиги академиясинини тамомлаган.
Фаолияти давомида А.Ўроқов ички ишлар органлари тизимида бир қатор масъул лавозимларда иш олиб борган.
У 2020 йилдан ҳозирга қадар Навоий вилояти ҳокимининг ўринбосари - Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
ЎзА