ФОТОРЕПОРТАЖ
Болаларнинг дам олишини ва соғломлаштирилишини ташкил этиш департаменти томонидан тузилган республика ишчи гуруҳи аъзолари иштирокида Сурхондарё вилоятида жойлашган “Амударё” болалар соғломлаштириш оромгоҳида ўқув-семинар ўтказилди.
[gallery-17471]
Намунавий дастурнинг мазмун-моҳиятини очиб беришга бағишланган мазкур департаментнинг вилоят бошқармаси ходимлари, “Амударё”, “Бешбулоқ”, “Жануб гавҳари”, “Хонжиза” оромгоҳларининг 60 нафар раҳбари, катта тарбиячилари, тарбиячилар ҳамда етакчилар иштирок этди.
Семинар давомида сўзга чиққан республика ишчи гуруҳи аъзолари томонидан 12 кунлик намунавий дастурга киритилган маданий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари, фестивалларнинг мазмун-моҳияти бўйича тушунчалар берилиб, тадбирларни амалга ошириш механизмлари батафсил кўрсатиб берилди.
Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА