Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оромгоҳлар болажонларни кутмоқда
19:10 / 2023-06-02

Фарғона вилоятида жорий йилда 17 стационар, 121 кундузги дам олиш масканларида 32 мингдан зиёд болаларни соғломлаштириш режалаштирилган.

Ҳозирги кунда барча оромгоҳлар болажонларни қабул қилиб олиш учун шай ҳолатда. Хўш, бу ердаги ҳар бир кун мароқли ва эсда қоларли тарзда ўтиши учун қандай чора-тадбирлар белгиланди?  

Риштон туманидаги "Риштон" оромгоҳида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгаши томонидан ташкил этилган семинарда шу каби масалаларга эътибор қаратилди. Вилоят ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси вилоят Кенгаши раиси Эркинжон Нуралиев ва бошқалар ёзги соғломлаштириш мавсумига пухта тайёргарлик кўрилганини таъкидлаб, келгусидаги муҳим вазифаларга эътибор қаратди.  

– Фарғона вилоятидаги 8 болалар соғломлаштириш оромгоҳлари болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш департаменти тасарруфига ўтказилиб, мазкур оромгоҳларда жорий йилги мавсумга тайёрлаш ишлари юқори уюшқоқликда олиб борилди. Оромгоҳлар ошхона, кутубхона, спорт, ётоқхона ва тиббиёт хонаси жиҳозлари, компьютер жамланмалари, телевизорлар, овоз кучайтиргичлар, генератор каби бир қатор зарурий воситалар билан таъминланди, – дейди департаментнинг вилоят бошқармаси бошлиғи Расул Раҳимов. –Хусусан, “Риштон” оромгоҳида ҳам болаларнинг мазмунли дам олишларини сифатли ташкил этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар асосида амалий ишлар олиб борилди. Оромгоҳ ҳудудида сув таъминоти тақчиллиги бартараф этилиб, жорий йилда сув чиқарилиб, сув минораси ўрнатилди. Бу эса оромгоҳнинг ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида алоҳида ўрин тутади. Вилоятнинг диққатга сазовор жойларига саёҳатлар, жисмонан соғломлик ва баркамоллик омили бўлган спорт мусобақалари, интеллектуал баҳслар, маънавий-маърифий тадбирлар, топқирлик ва зукколик баҳслари ва беллашувлар ташкил этилиб, 30 дан ортиқ тўгараклар фаолияти йўлга қўйилади.  

Семинар давомида оромгоҳларда фавқулодда вазиятларни бартараф қилиш, чўмилиш ҳавзаларида болалар хавфсизлигини таъминлаш, санитария меъёрларига амал қилиш, тиббий профилактик ёрдам кўрсатиш, маънавий-маърифий тадбирларни ташкил этиш, болаларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва бир қатор мавзуларда оромгоҳ ишчи-ходимларига тегишли кўрсатмалар берилди.  

Тадбир якунида кўргазмали-амалий тадбирлар ўтказилиб, мавсумни юқори уюшқоқликда ўтказишга келишиб олинди.  

М.Сулаймонов, ЎзА