Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оромгоҳлар болажонлар билан файзли
18:49 / 2025-07-08

Айни кунларда бошқа оромгоҳлардаги каби Қашқадарё вилояти, Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган “Беруний” соғломлаштириш болалар оромгоҳида ҳам 2025 йилги соғломлаштириш мавсуми давом этмоқда. Мавсум давомида 4 навбатда жами 2 минг нафарга яқин бола дам олиш ва соғломлаштириш имконига эга бўлади.

Ҳар бир навбатда 400 нафар бола биргаликда табиат қўйнида жойлашган соғломлаштириш масканларида дам олади. Оромгоҳда болажонлар учун барча зарур шароитлар яратилган бўлиб, тажрибали тарбиячилар томонидан турли танловлар ва мусобақалар ташкил этилади.

Бундан ташқари, болалар учун қўғирчоқ театри, цирк намойишлари, концерт дастурлари ва кўнгилочар шоулар ҳам мунтазам равишда ўтказиб борилмоқда. Бу эса болаларнинг дам олишини янада ёрқин ва эсда қоларли қилади.

[gallery-24221]

Оромгоҳда спортни тарғиб қилиш мақсадида “Спортни сев, спорт билан яша” шиори остида шахмат, шашка, стол теннис, волейбол, футбол ҳамда киберспорт бўйича мусобақалар ташкил этилмоқда. Шунингдек, рассомчилик ва чет тиллари бўйича тўгараклар ҳам болалар томонидан фаол иштирок этилаётган тадбирлар қаторига киради.

– Биз бу ерда маза қилиб дам оляпмиз, – дейди оромгоҳ дам олувчиси, Қаршилик Аслбек Олимжонов. – Бир-биридан қизиқарли тўгараклар ҳам ташкил қилинган ва уларда иштирок этиб вақтимизни чоғ ўтказяпмиз. Айниқса, спорт мусобақалари менда катта таассурот қолдиряпти. Жамоадошларимиз билан бирга турли мусобақаларда қатнашиб, фахрли ўринларни эгаллаб келяпмиз. Қолаверса, бу йил ҳам яна янги дўстлар орттирдим. 

2025 йилги соғломлаштириш мавсуми ҳар бир навбатда 12 кундан иборат бўлиб, болаларга нафақат дам олиш, балки соғлом турмуш тарзи ва янги кўникмаларни эгаллаш имконини ҳам тақдим этади.

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА мухбирлари