English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оромгоҳдаги шароитлар ўрганилди
12:03 / 2024-07-26

Тошкент давлат юридик университети ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Aдлия вазирлиги вакиллари олис ҳудудлардан бири бўлган Мўйноқ туманидаги “Оқ кема” ҳамда Тахиатош туманидаги “Ойдин йўл” оромгоҳида вақтини мароқли ўтказаётган болалар билан учрашди ва яратилган шароитлар билан танишди.

“Оқ кема” оромгоҳида болалар ментал арифметика, тасвирий санъат, шахмат-шашка, стол тенниси, ёш китобхон, рақс каби тўгаракларга жалб қилинган. Шу жумладан, ташкил этилган “Тенгдошимга ҳуқуқий ёрдам” лойиҳаси доирасида турли давра суҳбатлари, қизиқарли учрашувлар, интеллектуал ва викторина ўйинлар болаларга олам-олам қувонч улашди.  

“Ойдин йўл” оромгоҳига болажонлар билан мусиқий давра суҳбати ўтказилди. Шунингдек, ташкил этилган “Миллатлар фестивали” оромгоҳ дам олувчиларига ўзгача кайфият бағишлади. Тадбирда жажжи қизалоқлар томонидан ижро этилган турли миллат вакилларининг куй-қушиқлари, рақслари барчада катта таассурот қолдирди. Эътиборлиси, оромгоҳ болажонлари қардошлик, миллатлараро ҳамжиҳатлик, дўстлик ришталарини ўз чиқишларида намойиш этди.  

Бу каби тадбирлар миллатларни бир-бирига яқинлаштириш билан бир қаторда улар ўртасидаги илиқ дўстлик муносабатини янада мустаҳкамлайди.  

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири