French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оромгоҳда “Ёз – 2022” мавсуми кўтаринки кайфиятда бошланди
08:02 / 2022-06-17

ФОТОРЕПОРТАЖ

Термиз шаҳридаги “Амударё” болалар-соғломлаштириш оромгоҳи 200 ўринга мўлжалланган бўлиб, масканда ўқувчиларнинг таътилни мазмунли ўтказиши, саломатлигини мустаҳкамлаши учун барча имкониятлар яратилган. Куни кеча оромгоҳда “Ёз – 2022” мавсумининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

2017 йилдан буён фаолият кўрсатаётган оромгоҳ ўқувчиларни нафақат мароқли дам олдириш, балки, жисмонан чиниқтириш, уларнинг интеллектуал салоҳиятини ривожлантириш, турли йўналишларда билим ва кўникмаларини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

“Ёз – 2022” мавсуми оромгоҳда кўтаринки кайфиятда бошланди. Мавсумнинг биринчи босқичи учун вилоятдаги барча шаҳар ва туманлардан жами 201 нафар ўғил-қиз қабул қилинди.

[gallery-7607]

Мавсумнинг очилиши муносабати билан ташкил этилган тадбирда болажонлар оромгоҳда яратилган шароитлар билан яқиндан таништириб ўтилди. Хусусан, Маданият ва маърифат маркази, бой китоблар захирасига эга замонавий Ахборот-ресурс маркази, тўгарак хоналари, ёзги амфитеатр, сузиш ҳавзаси, футбол, волейбол, баскетбол ва теннис майдончалари, ётоқ бинолари, ошхона, ювиниш хоналари ёзги мавсумга шай холга келтирилган.

Маросимда бешта муҳим ташаббусни қамраб олувчи турли саҳна кўринишлари намойиш этилди. Болаларни ўзаро ҳурмат, дўстликка чорловчи қўшиқ ва рақслар ижро этилди.

 

 

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат),ЎзА