French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оромгоҳда болалар мароқли ҳордиқ олмоқда
16:54 / 2023-06-08

ФОТОРЕПОРТАЖ

Ёзги таътил даврида болажонларнинг мириқиб ҳордиқ олиши ва соғломлаштирилишида болалар оромгоҳлари фаолияти муҳим аҳамият касб этади.

Жорий йил Қорақалпоғистон Республикасидаги 11 та стационар турдаги оромгоҳ ва 69 та кундузги болалар маданият ва соғломлаштириш маркази фаолияти йўлга қўйилиб, мавсум давомида уларда жами 23 минг 660 нафар мактаб ўқувчисининг дам олишини ташкил этиш белгиланган.

Тахиатош туманидаги “Ойдин йўл” болалар оромгоҳида жорий биринчи сменага Тахтакўпир, Қораўзак, Кегейли, Хўжайли ва Нукус туманларидан 122 нафар ўғил-қиз қабул қилинди.

[gallery-12258]

Оромгоҳда болаларнинг ёзги таътил кунларини мароқли ташкил этиш учун зарур барча шароит яратилган. Бой китоб фондига эга кутубхона, маданият маркази, спорт майдончалари болажонлар ихтиёрида. “Тасвирий ва амалий санъат”, “Шахмат-шашка”, “Стол тенниси” каби тўгараклар ишлаб турибди.  Шунингдек, “Янги Ўзбекистоннинг иқтидорли ёшлари”, “Қизлар маликаси”, “Эртаклар оламига саёҳат”, “Йигитлар султони”, “Талант шоу” танловлари, “Заковат” интеллектуал уйини каби қизиқарли дастурларни ташкил этиш анъанага айланган.

Оромгоҳда мавсум давомида 5 та сменада жами 625 нафар ўғил-қиз дам олади.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА