Оролим – дардим менинг
Нукус шаҳридаги И.Савицкий номидаги давлат санъат музейида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси Бахтиёр Серекеевнинг “Пульс” номли шахсий кўргазмаси ташкил этилди.
Нукус шаҳридаги И.Савицкий номидаги давлат санъат музейида Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси Бахтиёр Серекеевнинг “Пульс” номли шахсий кўргазмаси ташкил этилди.
Кўргазмадан рассомнинг турли жанрдаги 70 га яқин ижодий иши ўрин олган. “Иштаҳа”, “Умид”, “Она учун”, “Ҳаёт”картиналарида мусаввирнинг ҳаётга нисбатан қараши, ҳис-туйғулари айниқса, гўзал ифодасини топган.Портрет жанрида яратилган“Ота”, “Ботир портрети” каби асарларда нафақат ташқи қиёфа, балки қаҳрамонларнинг феъл-атвори, ички дунёси ҳам маҳорат билан тасвирланган.
Муаллиф ижодида Орол мавзуси алоҳида ўрин тутади. Хусусан, “Орол арғимчоқлари”, “Менинг дардим”, “Орол фожиаси”, “Кемалар қабристони” картиналари мухлису мутахассислар эътирофига сазовор бўлган.