Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Оролга ташриф” халқаро автосаёҳат иштирокчилари Бухорода
12:07 / 2025-08-26

Туризм қўмитаси томонидан  SamAuto ҳамкорлигида ва Tegeta Motors кўмагида ташкил этилган “Оролга ташриф” халқаро автосаёҳат лойиҳаси иштирокчилари Бухоро вилоятида бўлди.

Лойиҳа иштирокчилари Бухоронинг тарихий ёдгорликлари, ҳунармандчилик марказлари, ҳудудларнинг ўзига хос миллий таомлари ҳамда меҳмондўстлик анъаналари билан яқиндан танишиш имконига эга бўлди. 

Улар ўз таассуротлари ва тавсияларини реал вақт режимида оммавий ахборот воситалари ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали кенг жамоатчилик билан бўлишди. Бу эса, ўз навбатида Бухоро вилоятининг туризм салоҳиятини кенг тарғиб қилишга хизмат қилди.

Мазкур автосаёҳат лойиҳаси туризм орқали халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва Оролбўйи минтақасининг жаҳон ҳамжамиятидаги ижобий имижини шакллантиришга муҳим қадам бўлада.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири.