French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оролбўйининг гастрономик салоҳиятини оширишда муҳим лойиҳа
15:40 / 2025-10-15

“DMO Karakalpakstan” жамоат бирлашмасида “QR Gastronomic Quality: Қорақалпоғистоннинг жозибадорлигини ошириш учун туризм хизматларининг гастрономик сифатини баҳолаш ва яхшилаш” лойиҳасини амалга ошириш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда Қорақалпоғистондаги ресторан ва кафелар раҳбарлари, сайёҳлик агентликлари вакиллари иштирок этишди.

Йиғилишда лойиҳани амалга оширишнинг асосий масалалари муҳокама қилиниб, сайёҳлик хизмати сифатини ошириш бўйича фикр алмашилди.

Таъкидланганидек, мазкур лойиҳа Қорақалпоғистон Республикасида туризмни янада ривожлантиришга каратилган бўлиб, хизматлар сифатини баҳолаш ва мониторинг қилишнинг рақамли ҳамда анъанавий механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, туризм бозори иштирокчилари ўртасида рақобатни кучайтириш, худудни жозибадор туристик дестинацияга айлантириш орқали янги иш ўринларини яратиш каби мақсадларни назарда тутади. Ушбу мақсадларга эришиш учун Қорақалпоғистонда туризм хизматлари сифатини баҳолаш ва мониторинг қилишнинг ягона тизимини яратиш, хизмат сифати ва мижозларнинг қониқишини ошириш мақсадида сайёҳларнинг фикр-мулоҳазаларини тўғридан-тўғри эътиболрга олиш учун мобил илова ва онлайн платформани ишлаб чиқиш вазифалари белгиланди.  

[gallery-25743]

Шунингдек, QR-кодлар ёрдамида туристик объектларда хизматлар сифатини тезкор баҳолашни жорий этиш, хизмат кўрсатиш даражасини ошириш ва соҳанинг энг яхши иштирокчиларини рағбатлантиришга қаратилган "QR Gastronomic Quality" танловини ташкил этиш, халқаро мутахассисларни жалб қилган ҳолда туризм субъектлари учун комплекс тренинглар ва стажировкалар ўтказиш кўриб чиқилди.

Тадбир якунида Қорақалпоғистоннинг гастрономик салоҳиятини ўрганиш ва мустаҳкамлаш бўйича келгусида амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар белгилаб олинди.

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА