Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оролбўйидаги иқтисодий имкониятлар ўрганилди
11:51 / 2025-06-13

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Фарҳод Эрманов мамлакатимизнинг Сингапур, Индонезия, Япония ва Жанубий Корея давлатларидаги Фавқулодда ва мухтор элчилари билан учрашди.

Тадбирда Вазирлар Кенгаши раиси элчиларни мамлакатимизга ташрифи билан қутлаб, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилиши ҳудудлар иқтисодиётининг барқарор ривожланишида кенг имкониятлар яратишини таъкидлади.

Мамлакатимизда сўнгги йилларда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида инвестиция муҳитини яхшилаш, хорижий инвесторлар учун қулай шароитлар яратиш борасида жойларда муайян чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Бундан ташқари, халқаро грантлар ва ташқи беғараз маблағларни жалб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.  

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикасида  тадбиркорлар, айниқса, хорижий инвесторлар учун яратилган имконият ва имтиёзлар бўйича маълумот берилди.  

Мамлакатимизнинг хорижий давлатлардаги элчилари самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, келгусида Оролбўйи минтақасини янада ривожлантириш, хорижий давлатлар билан қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, инвесторларни жалб этиш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири