French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оролбўйида “Ёшлар туризми ҳафталиги” (+видео)
23:10 / 2024-01-10

Қорақалпоғистон  Республикаси шаҳар ва туманларида “Ёшлар туризми ҳафталиги” юксак савияда давом этмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 30 апрелдаги “Ички туризм хизматларини диверсификация қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси томонидан Ёшлар ишлари агентлиги, Олий таълим, илм ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан ҳамкорликда жорий йилнинг 1-10 январь кунлари мамлакатимизда “Ёшлар туризми ҳафталиги” эълон қилинди.  

[gallery-15404]

Тадбирни ўтказишдан мақсад олий ва ўрта махсус ўқув юртлари талабалари, умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг, маҳаллалардаги ҳамда ногиронлиги бўлган ёшларнинг мамлакатимизнинг диққатга сазовор жойларига саёҳат қилиши,уларни  юртимизнинг бой тарихи, маданий мероси, туристик имкониятлари билан яқиндан таништириш, маданий ва маънавий ҳордиқ чиқариш ҳамда дам олишини мазмунли ўтказиш учун қулай шарт-шароит яратишдан иборат. Ушбу даврда 7 ёшдан 30 ёшгача бўлган ўқувчи ҳамда талаба- ёшлар республика бўйлаб диққатга сазовор жойларга ташриф буюриш, зиёрат қилиш учун махсус чегирмаларга эга бўлмоқда. Жумладан, маданий мерос объектлари, музейлар, театрлар, кинотеатрлар ва концертларга ёшларнинг жамоавий ташрифи ташкил этилмоқда. 

Ҳафталик доирасида Нукус шаҳридаги марказий майдонда ўрнатилган Янги йил арчаси атрофида ҳар куни байрам концерт дастури, Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театрида “Совға” театрлаштирилган концерт дастури, Қорақалпоғистон санъат саройида “Янги йил томошаси” байрам тадбири, Нукусдаги И.Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейида “Селфи куни” кўрик-танлови, Қорақалпоқ давлат Ёш томошабинлар театрида  янги йил спектакллари, ёшларни қизиқтирадиган бир қатор маданий-кўнгилочар тадбирлар олий ва ўрта махсус ўқув юртлари талабалари, умумтаълим мактаблари ўқувчилари, маҳалла ҳамда ногиронлиги бўлган ёшларда катта таассурот қолдирмоқда.  

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/rsgnokI41pE" title="Orolboʻyida  “Yoshlar turizmi haftaligi”" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат,видео), ЎзА мухбирлари