Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оролбўйида “Яшил макон” доирасидаги ишлар бошланди
10:06 / 2022-10-24

Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли туманида “Саманкўл” овул фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган давлат ўрмон хўжалиги тажриба майдончасида “Яшил макон” лойиҳаси доирасида эълон қилинган “Долзарб 40 кунлик” давомида дарахт кўчатларини экиш ва парвариш қилиш, суғориш тизимларини ташкил этиш масалаларига бағишланган илмий-амалий семинар бўлиб ўтди.

Тадбирда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси А.Оринбаев, Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси, Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси Н.Обломуродов, тегишли мутасаддилар, шаҳар ва туман ҳокимлари, депутатлар, нуронийлар иштирок этди.

 

Давлатимиз раҳбари раислигида 2022 йил 11 октябрь куни маҳаллаларни обод қилиш ва аҳолини ўйлантираётган масалаларни ҳал этиш бўйича устувор вазифалар юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида ҳудудларни кўкаламзорлаштириш, ўтган йилги тажрибадан келиб чиқиб, 20 октябрдан 1 декабргача кўчат экиш бўйича “Долзарб 40 кунлик” эълон қилинди.

Семинарда кўчатларнинг хусусиятлари, уларни экиш, суғориш тартиби, ўғитлаш, парваришлаш жараёнлари, ушбу ҳудудлар иқлим шароитига мос янги ўсимлик турларини иқлимлаштириш ва шўрга чидамли турларини кўпайтириш, экиладиган кўчатларни касаллик ва зараркунандалардан асраш бўйича тажриба алмашилди.

Жорий йил куз мавсумида Ўрмон хўжалиги қўмитасидан 925 минг 500 дона, кўчатчилик фермер хўжаликлари дан 1 миллион 951 минг 500 дона, аҳоли томорқалари  томонидан 2 миллион 373 минг 400 дона манзарали, мевали дарахт ва бута кўчати етказиб берилади.

Белгилаб берилган вазифалар асосида Қорақалпоғистон Республикасида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳар бир ҳудуднинг маҳаллий иқлим шароитига мос 14 миллион дона дарахт ва бута кўчатини экиш режалаштирилиб, шундан 2021 йил куз мавсумида 6 миллион 512 минг дона, 2022 йил баҳор мавсумида 8 миллион 952 минг дона дарахт кўчати экилиши таъминланиб, режа 110,5 фоизга бажарилди.

Шу куни тадбир қатнашчилари томонидан давлат ўрмон хўжалиги тажриба майдончаси ҳудудига яхши ниятлар билан кўчатлар ўтқазилди.

 

Довуд Абибуллаев, ЎзА