Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оролбўйида ҳам “Китобхонлик ҳафталиги” юксак савияда бошланди
18:36 / 2023-04-11

ФОТОРЕПОРТАЖ

Мамлакатимизда ўтказилаётган “Китобсевар миллат” шиори остидаги III республика “Китобхонлик ҳафталиги” доирасида Оролбўйида ҳам қатор маданий тадбирлар ташкил этилмоқда.

Нукус шаҳридаги Қорақалпоғистон Республикаси Ахборот-кутубхона марказида “Китобхонлик ҳафталиги”нинг очилиши муносабати билан ташкил этилган маросимида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёзувчилар уюшмаси аъзолари ҳамда талаба-ёшлар иштирок этди.

[gallery-11392]

Тадбирда сўз олганлар кейинги йилларда мамлакатимизда аҳоли ўртасида китобхонликни оммавийлаштириш, мутолаа маданиятини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Иштирокчилар “Янги адабиётлар”, “Юбиляр адабиётлар”, “Қорақалпоқ фольклори”, “Сеҳрли китоблар мамлакати бўйлаб саёҳат” номли китоблар кўргазмаси билан танишди.

Таъкидлаш жоиз, ҳафталик доирасида олий таълим даргоҳларида “Ёшларда ахборот алмашуви маданиятини ривожлантириш истиқболлари”, “Халқ оғзаки ижодида аёллар тимсоли”, “Халқ оғзаки ижодининг дурдона достонлари”, “Китобхон она, китобхон бола” номли давра суҳбатлари ва шу каби қатор адабий кечалар ташкил этилиши режалаштирилган.

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА