Оролбўйида 5,1 миллион АҚШ долларлик дастур амалга оширилади
Бирлашган Араб Амирликларининг Қурғоқчилик шароитида биодеҳқончилик халқаро маркази (ICBA) билан ҳамкорликда 5,1 миллион АҚШ доллари қийматига эга бўлган Оролбўйи ҳудудида қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантириш дастури амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов бошчилигидаги делегациянинг ушбу мамлакатга ташрифи доирасида марказ бош директори Тарифа Ал-Зааби билан учрашувда икки томонлама имзоланган дастурни амалга ошириш муҳокама қилинди. Шунингдек, Оролбўйи ҳудудида қурғоқчилик ва сувсизликка чидамли ўсимлик навларини етиштириш ва улардан қишлоқ хўжалигида фойдаланиш бўйича қўшма изланишларни ташкил этиш, буни ҳамкорликда молиялаштириш имкониятларини ўрганиб чиқишга келишиб олинди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА