Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оролбўйида 4,7 триллион сўмлик кимё саноати маҳсулотлари ишлаб чиқарилган
23:06 / 2022-08-06

Қорақалпоғистон Республикаси кимё саноатида жорий январь-июнь ойларида 4,7 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган.

Бу ҳудуднинг саноатдаги улушининг 53,1 фоизини ташкил қилмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, “Uz-Kor Gas Chemical” қўшма корхонаси Сургил газ кони йилига 400 минг тонна полиэтилен, 100 минг тоннага яқин полипропилен ва 102 минг тонна пиролиз дистилляти ишлаб чиқариш қувватига эга. 

Корхонада 6 ой якунида 64,3 миллиард сўмлик 42,3 минг тонна полипропилен, 1669,2 миллиард сўмлик 150,2 минг тонна полиэтилен, 28,5 миллиард сўмлик 44,3 минг тонна енгил нефт дистилляти ишлаб чиқарилди.

Бундан ташқари, корхона томонидан 5,1 миллиард сўмлик 178,8 миллион. кВт электр энергияси ишлаб чиқилган. Жами 127,3 миллион долларлик полиэтилен ва полипропилен маҳсулоти экспорт қилинган.

Шунингдек, “Қўнғирот сода заводи”да январ-июнь ойларида 248,8 миллиард сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Шундан, 242,3 миллиард сўмлик 102,2 минг тонна динатрий карбонати ва 752,5 миллион сўмлик 6,3  минг тонна оҳак тоши маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. 

[gallery-8192]

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА