Оролбўйи аҳолиси учун 300 та қиймати 1 миллион долларлик тиббиёт жиҳозлари топширилди
Қорақалпоғистон Республикасига янги туғилган чақалоқлар интенсив терапияси бўлимлари ва операция хоналари учун 300 та тиббиёт ускуналари топширилди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати ҳабар бермоқда.
Жарроҳлик асбоблари, электрокардиография жиҳозлари, ультратовуш ташхиси аппаратлари, доимий ижобий мусбат ҳаво босими аппаратлари ва бошқа муҳим ускуналар шулар жумласига киради.
Қиймати бир миллион АҚШ доллари бўлган бу замонавий тиббиёт ускуналари Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон соғлиқни сақлаш вазирликлари, ЮНИСЕФ ва ЮНФПА томонидан татбиқ қилинаётган "Ёрдамга муҳтож оналар ва янги туғилган чақалоқларга перинатал ёрдам хизмати сифатини ошириш" қўшма лойиҳаси доирасида амалга оширилди.