Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оролбўйининг туристик салоҳияти юксалмоқда
19:24 / 2020-08-21

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи Байрам Кусекеев ЎзА мухбирига қуйидагиларни сўзлаб берди.


Мамлакатимизда бугунги пандемия шароитида ижтимоий-иқтисодий ва бошқа соҳаларнинг барқарорлигини сақлаб туриш, айниқса, аҳолининг муносиб турмуш тарзи ҳамда тадбиркорлик субъектларининг самарали фаолият кўрсатиши учун қулай шароит яратиш мақсадида карантин тадбирлари босқичма-босқич юмшатилмоқда. 

Бу эса, коронавирус пандемиясининг салбий таъсири оқибатида энг кўп зарар кўрган ва кўраётган туризм ҳамда унга бевосита боғлиқ бўлган тармоқларни қўллаб-қувватлаш, соҳада иш ўринлари ва малакали мутахассисларни сақлаб қолиш, ҳудудларда туризмни жадал қайта тиклаш имконини бермоқда.

7.jpg

3.jpg

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи Байрам Кусекеев ЎзА мухбирига қуйидагиларни сўзлаб берди.

– Давлатимиз раҳбарининг 2019 йил 5 январдаги «Туризм тармоғини жадал ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори, Президентимизнинг 2019 йил 20-21 август кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи доирасида белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. 

2.jpg

4.jpg

Жумладан, ҳукумат томонидан тасдиқланган дастурга мувофиқ 2020-2021 йилларда Қорақалпоғистон Республикасида туризм соҳаси бўйича умумий қиймати 188,6 миллиард сўмлик жами 49 та инвестиция лойиҳасининг амалга оширилиши режалаштирилган бўлиб, бунинг натижасида 516 янги иш ўрнини ташкил қилиш кўзда тутилган. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси шаҳар ва туманларининг ўзига хос имкониятларини ҳисобга олиб уларни ихтисослаштириш ва ривожлантиришнинг устувор йўналишларини ташкил этиш юзасидан Элликқалъа туманини узумчилик ва туризм, Мўйноқ туманини балиқчилик, чорвачилик ва туризм ҳудудларига айлантириш бўйича 2019-2021 йилларда ихтисослашувига мос равишда амалга ошириладиган истиқболли инвестиция лойиҳаларининг «Йўл хариталари» ишлаб чиқилди. 

Шунга кўра иккита туманни ихтисослаштирилган йўналишлар бўйича ривожлантириш мақсадида туризм соҳасида Элликқалъа туманида умумий қиймати 14,5 миллиард сўмлик 7 та, Мўйноқ туманида умумий қиймати 8,8 миллиард сўмлик 7 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилган. 14 лойиҳа доирасида 97 та янги иш ўрни яратилади.

9.jpg

10.jpg

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 4 октябрдаги «Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхати тасдиқланди. Мазкур рўйхатга Қорақалпоғистон Республикасида жами 288 маданий мерос ва зиёрат объекти киритилган бўлиб, шундан 131 таси археологик, 24 таси архитектура, 88 таси монументал объект ва 45 таси диққатга сазовор жойлар ҳисобланади.

Бугунги кундa тарихий-маданий туризм йўналишига И.В.Савицкий номидаги давлат санъат музейи, Қорақалпоғистон Республикаси тарихи ва маданияти давлат музейи, Элликқалъа тумани Археология музейи, Мўйноқ тумани экология музейи, Қонликўл тумани 90 йиллар музейи, Қорақалпоқ давлат университети қошидаги Бердақ музейи, Амет ва Ойимхон Шамуратовалар уй музейи, этнотуризм йўналишига Нукус шаҳридаги марҳум ҳунарманд Азат Ўтарбоев устахонаси, «Сувенирлар дунёси» ва Саукеле ҳунармандчилик маҳсулоти дўконлари, Мўйноқ туманидаги Ҳунармандлар хиёбони, Чимбой туманидаги ўтов тайёрловчи ҳунармандлар устахонаси (Кўкшиқалъа маҳалласи), ҳунармандлар Азамат Турекеев, Адил Таджимуратов, Қундуз Қурбанова устахоналари, зиёрат туризми йўналишига Миздахкан археологик комплекси, Довут ота, Султон Увайс бобо, Ҳаким ота, Шайх Жалил бобо, Норинжон бобо, Кечирмас бобо зиёратгоҳлари, Чимбой туманидаги «Маънавият маскани» ва бошқалар киритилган.

12.JPG

15.jpg

Бундан ташқари, экологик туризм йўналишидаги Орол денгизи, Судоче кўли, Қуйи Амударё давлат биосфера резервати, Устюрт текислиги (канён, чинк), Барсакелмас шўр кўли (туз кони), Очиқ осмон остидаги кемалар музейи, Урга қишлоғи, Сферик тошлар, археологик туризм йўналишидаги Чилпиқ, Аёзқалъа, Тупроққалъа, Қирққизқалъа, Гяур қалъа, Жампиқ қалъа, Эшон қалъа, Қизилқалъа, Жамбас қалъа, Қўйқирилганқалъа, Филқалъа ва бошқа археологик объектлар сайёҳларни бефарқ қолдирмайди, деган умиддамиз.

Маданий мерос объектларига олиб борувчи қиймати 5772,6 миллион сўм бўлган жами 17 километр йўлни 2021-2022 йиллар давомида таъмирлаш режалаштирилган. Йил бошидан Нукус халқаро аэропорти, Нукус темир йўл вокзали, И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоқ давлат санъат музейида жами 16 та бепул “WI-FI” ҳудуди ташкил этилди. Амударё туманидаги «Сферик тошлар» яқинига унинг тарихини ёритиб берувчи ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги пештахта ўрнатилди.

21.jpg

16.jpg

Жорий йилнинг июнь ойида туризм йўналишидаги халқаро эксперт, Марказий Осиё давлатлари ва Болтиқ ҳудудлари президенти Барух Ротшильд туризм соҳасининг ривожланиш жараёни билан танишиш мақсадида Мўйноқ туманига ташриф буюрди. Хорижий меҳмон туманда туризм йўналишида хизмат кўрсатиб келаётган бир қатор маҳаллий тадбиркорлар билан учрашди ва уларга тегишли маслаҳатлар берди. Бундан ташқари Ҳунармандлар хиёбони, Экология музейи ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновацион марказига ташриф буюрди.

Қорақалпоғистон Республикасида бугунги кунда жами 35 та меҳмонхона, 4 та миллий ўтов уйлардан ташкил қилинган кемпинг, 12 та меҳмон уйи фаолият олиб бормоқда. Шундан 2020 йилда Элликқалъа туманида «XUMO» ва Қўнғирот туманида “OASIS” ва “Kungrad” меҳмонхонаси ташкил этилди. Бугунги кунда 18 та автобус, 9 та микроавтобус, 39 та йўлтанламас автотранспорт воситалари сайёҳларга хизмат кўрсатмоқда.

11.jpg

18.jpg

Жорий йилнинг январь-июнь ойларида Оролбўйидаги меҳмонхона ва бошқа жойлаштириш воситаларига 6753 нафар маҳаллий ва 1149 нафар хорижий сайёҳ ташриф буюрган. Уларнинг асосий қисми Россия Федерацияси, Хитой Халқ Республикаси, Қозоғистон, Жанубий Корея, Япония ва бошқа давлат фуқароларига тўғри келади.

Оролбўйи ҳудудидаги моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектларини кенг тарғиб қилиш, шу орқали хорижий ва маҳаллий сайёҳларни жалб этиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, бошқарма ижтимоий сайтларида туризм соҳасидаги субъектларни қўллаб-қувватлаш, мазкур йўналишдаги корхоналар учун имтиёзлар ва преференциялар бериш ва бошқа аҳамиятли мавзулар бўйича материаллар жойлаштирилмоқда.

19.JPG

17.jpg

Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети билан ҳамкорликда олий таълим ҳузурида «Туризм ва ёшлар» клуби, Хўжайли туманидаги «Оилавий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш маркази» қошида туристик ахборот маркази ташкил этилди. Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) билан ҳамкорликда Чимбой туманида жойлашган ўтов тайёрловчи ҳунарманд устахонасини туризм масканига айлантириш, Оролбўйидаги туризм объектларига маълумот тахтачалари ўрнатиш юзасидан ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳудудий бошқарма томонидан мамлакатимизда карантин даври якунлангач, туристлар оқимини қайта тиклаш ва кўпайтириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасининг туристик салоҳиятини виртуал турлар орқали тарғибот қилиб бориш режалаштирилган. Бугунги кунга мазкур виртуал турлар 15 туристик объектида тасвирга олинди ва монтаж ишлари амалга оширилмоқда.