Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оролбўйидаги истиқболли лойиҳалар
18:59 / 2020-03-05

Қорақалпоғистон Республикасига Туркия – Нидерландия халқаро қурилиш компанияси директори Эшреф Озсахин ташриф буюрди.


Қорақалпоғистон Республикасига Туркия – Нидерландия халқаро қурилиш компанияси директори Эшреф Озсахин ташриф буюрди.

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М.Ерниязов меҳмонни Оролбўйига ташрифи билан қутлаб, давлатимиз раҳбари ташаббуси билан юртимизда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, шу тариқа, мамлакатимизнинг иқтисодий салоҳиятини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларга тўхталди. Шу жумладан, қурилиш, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик ва бошқа соҳаларда жаҳонда етакчи компаниялар билан ҳамкорлик ўзининг ижобий самарасини бераётганлиги алоҳида таъкидланди.

Ўз навбатида, меҳмон самимий қабул учун миннатдорлик билдирди ва хорижий инвесторларга яратилган шароитларга юқори баҳо берди. Келгусида Туркия – Нидерландия халқаро қурилиш компанияси қатор лойиҳаларни амалга оширишни режалаштираётганини таъкидлади.

Учрашувда истиқболдаги режалар, ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.